Главная


Рассмотренные дела


Приём жалоб и заявлений от потребителей

Уважаемый потребитель, если Ваши права, свободы и законные интересы оказались нарушены или Вы нуждаетесь в их реализации, Вы можете подать жалобу или заявление в целях восстановления или реализации Ваших прав, свобод и законных интересов.

Экспертиза товаров

ОАО «Узбекэкспертиза» 100007, г. Ташкент, ул. Паркентская, 51. Телефон: 238-53-57 Факс 140-09-17 ОАО «Узбекэкспертиза» 100007, г. Ташкент, ул. Паркентская, 51. Телефон: 238-53-57 Факс 140-09-17



Недоброкачественные товары

Информация о фальсифицированных и некачественных, непригодных к применению лекарственных средствах, выявленных контрольными органами для оперативного оповещения специалистов, населения и уполномоченных органов.

Бизнесда кимнинг фаолияти кўпроқ самарали: эркакникими ёки аёлники?

biznes 180Ушбу савол устида дунёнинг жуда кўп психологлари бош қотиришган. “Уларнинг қай бири бошқарувни яхши юритади”, мазмунидаги баҳс-мунозара узоқ йиллардан буён давом этиб келяпти. Таъкидлаш жоиз, бир замонлар “аёл ва бизнес” деган тушунчани тасаввур қилиб бўлмас эди, энди эса бу тушунча давр тақозоси билан ҳузуримизга кириб келди.

Маркетинг тармоғининг кўпайиши ва кенгайиши аёлларнинг бизнесга кириб келишига қулай йўл очди, улар бизнесда, раҳбарликда, бошқарувда эркаклар қатори неларга қодирлигини кўрсатишяпти. 

Агар ўз кучи ва меҳнати билан бойиган тадбиркор аёллар рўйхатига назар соладиган бўлсак, энг зўр ишбилармон хонимлардан бири Ву Яцзюнь нафақат Хитойда, балки бутун дунёда энг бой аёллардан бири сифатида машҳур. У қўрқмасдан, асосан, “эркакча бизнес” бўлган кўчмас мулк соҳасига кириб борди.

Розалия Мера. Бу аёл ҳам ўз меҳнати билан Испаниянинг энг бой аёлига айланган. У кийим-кечак дўконлари тармоғи – машҳур Zara нинг таъсисчиларидан. Яна бир ишбилармон Рут Хэндлер эса қизалоқларнинг севимли қўғирчоғи Барбини яратиб, миллионерга айланган.
Айтиш жоиз, аёллар ҳам ишбилармонликда, раҳбарликда, яратувчанликда эркаклардан асло қолишаётгани йўқ. 

Раҳбарлик ролида...

Ҳар қайси раҳбар, аёлми, эркакми, қўли остидагилари, ходимлари олдида ўзининг обрў-эътиборини йўқотмасликка ҳаракат қилади. Бу, табиийки, эркаклар учун жуда осон, ахир улар табиатан кучли ва қатъийдирлар. Аёллар эса табиатан меҳрибон, юмшоқфеъл бўлгани боис, бу хусусда бир оз бўлса-да, қийинчиликларга дуч келиши эҳтимолдан холи эмас. Аммо иродаси кучли аёлгина буни енгиб, ўзи ўйлаганиданам кўпроқ ютуқларга эриша олади.

 

Фикрлашдаги ўзига хослик

Турли масалаларда аёллар ва эркакларнинг фикрлаши ўртасида фарқ бор. Масалан, эркаклар кўпроқ таваккалчиликка мойил бўлиб, кўп ўйлаб ўтирмаёқ қарор қабул қилиб қўя қолади. Аёллар эса, “етти ўлчаб бир кесиш керак”, деган ақидага кўпроқ эътибор қаратишади. Яъни ишга юзаки қарамайди, унинг ижобий ва салбий жиҳатларини тарозига солиб кўради. Агар натижа берадиган бўлса, уни қабул қилади, йўқса, таваккалга бормайди. Ушбу сифатларга кўра, эркаклар шошқалоқликлари туфайли, аёллар эса ниҳоятда кўп ўйлаб ўтиришлари сабаб баъзида ҳамкорларидан айрилиб ҳам қолишади.
 

Мулоқотдаги услуб

Эркак-ишбилармонлар, биринчи навбатда, ишнинг натижасига аҳамият қаратади. Шунинг учун баъзилари бутун иш жараёнини ва ходимларнинг ҳаракатини назорат қилади, баъзилари ходимларига буткул эркинлик беради. Аёллар эса ходимларнинг нафақат иши, балки уларнинг яшаш тарзи, турмушига ҳам қизиқиш билан қарайди.

Бизнес, ўз ўрнида, шафқатсиз ўйин мисолидир. Шу сабаб ишбилармонлик соҳасида ютуқларни қўлга киритишда аёллар эркаклар каби кучли бўлмоғи керак. Акс ҳолда беаёв сиёсат ва рақобат олдида ишбилармонликдан воз кечишга тўғри келади. Аммо аёлларнинг устунлиги шундаки, улар тиғиз, шошилинч ёки умидсиз вазиятларда ўз эпчиллигини, уддабуронлигини кутилмаганда намоён этиб, муваффақиятга эришишга интиладилар. 

Бизнесдаги ғовлар

Эркаклар учун бизнесдаги тўсиқлар қуйидагича бўлиши мумкин:

1. Қарорлар қабул қилишда таъсирчанлик.

2. Ўзининг ожизлигини кўрсатмасликка уриниш, баланддан келиш.

3. Ишбилармонлик масалалари бўйича ким биландир маслаҳатлашишни хуш кўрмаслик, ўзига ортиқча баҳо бериш.

4. Шахсий ҳаётига бефарқлик.

 

Аёллар учун тўсиқ ва қийинчиликлар:

1. Қаттиққўл эмаслик.

2. Ўз ҳаракатларига унчалигам ишонмаслик.

3. Бизнес ишига чуқур ёндашмаслик.

4. Ҳаётдаги арзимас нарсаларгаям аҳамият қаратиш, одамлар билан муносабатларга ўта таъсирчанлик.

Хулоса

Раҳбарликда эркаклар услуби бизнесни тўғри юритишда умум эътироф этилган моделга (қаттиққўллик, қатъият, тиришқоқлик) хос бўлиб, улар ўз олдига қўйган мақсадлари сари дадил қадам ташлайдилар. Бироқ уларда аёлларда бўлган қарор чиқаришдан олдин ўйлаб кўриш, моҳиятни обдон тушуниш, таҳлил қилиш каби бизнесда муҳим саналувчи жиҳатлар йўқ. Эркак ва аёл тадбиркорлар бир-биридан яхши жиҳатларни ўрганиши лозим, ана шунда жамиятга керакли ишбилармон раҳбарлар етишиб чиқади.

 

Хориж матбуоти асосида

Роҳат ҚУРБОНОВА тайёрлади.

Опрос

Какой из государственных органов является основным в системе защиты прав потребителей республики?

Госкомконкуренции - 28.3%
Федерация обществ защиты прав потребителей - 56.6%
Минздрав - 4.7%
Узстандарт - 10.4%

Всего голосов:: 106
Голосование по этому опросу закончилось в: 14 Нояб 2017 - 00:00

О проекте для потребителей

about

Газета Biznes- Daily Istemolchi

istemolchi

Интерактивные госуслуги

mygovuz

Государственные программы

2017